Саноқли кунлардан сўнг янги йилни қарши оламиз. Бу байрамни айниқса болажонлар орзиқиб кутишади, арча байрамлари, театру томошаларга боришади, Қорбобонинг совғалари эса уларга чексиз қувонч бағишлайди.
Аммо яқинда Андижон вилоятида нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналарининг қувончли кайфиятни бузиб, ташвишга солаётган бир ҳолат юзасидан эътирозлар билдирилган маълумот ижтимоий тармоқларда берилгани юзасидан ўрганишлар олиб борилишига тўғри келди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Андижон шаҳридаги «Марказий деҳқон бозори»,»Янги бозор»АЖ, Андижон туманида жойлашган «Куйган ёр деҳқон бозори» АЖларда савдо дўконларидаги байрам совғалари сотилиши бўйича мониторинг ишлари ўтказилди.
Шаҳардаги «Ўзбегим савдо мажмуаси» олдида ташкил этилган ярмаркаларда Андижон тумани Хортум ҚФЙда жойлашган «Orbil Industru» МЧЖ томонидан тайёрланган «Сладкие кукурузные палочки», Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган» Sharq Nafis Guli» МЧЖнинг «Сладко-Ежка» маҳсулотларининг ишлаб чиқарилган муддати кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар жараёнида яроқлилик муддати ўтган энг кўп маҳсулотлар болаларнинг севиб истеъмол қиладиган «Бай-бай»,»Оле печенье»,»Торнадо сухарик»,»Пикник»,»Адора» печеньелари бўлиб чиқди.
Айниқса, ‘AYLIN’ бренди асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ёрлиғида яроқлилик муддати 2011 йил деб кўрсатилгани, уни қўлбола усулда 02.12.2020 йилгача деб стикер қўйиб, ўзгартирилгани қоидабузилиш ҳолати бўлиб чиқди. Тасаввур қилинг, яроқлилик муддати ўтганига саккиз йилдан ортиқ вақт ўтган бу ва юқорида номлари қайд қилинган маҳсулотлар инсонлар, хусусан ёш болаларнинг соғлиги, ҳаётига хавф солиши мумкинлигини наҳотки савдо билан шуғулланаётганлар ҳаёлларига келтирмаган бўлсалар. Байрамларда бозор ва савдо дўконларида одам гавжум бўлади, уни бемалол сотиш мумкин, ҳар ким ҳам уни ёрлиғини текшириб ўтирмайди деб ўйлаганлар савдосига чек қўйилди.Муҳими, байрам ҳамма оилаларга, уларни фарзандларига қувонч олиб келиши зарур.
Мониторинг натижасида аниқланган маҳсулотларни истеъмолга яроқлилик ҳолатларини аниқлаш ва хулоса олиш учун вилоят ДСЭНМ лабораториясига юборилди.
8,498