🔎 ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ.
“2020 йилнинг 13 август куни “GOODZONE TRADING” МЧЖга қарашли савдо дўкони томонидан ўз эҳтиёжим учун 227 минг 700 сўмга тарози сотиб олдим.
Дўконда берилган йўриқномага кўра ишлатиб кўргандим, аммо тарози носоз экан.
Ишламаётган тарозини қайтариб бериш ниятида маиший техника воситаларини улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган мазкур дўконга қўнғироқ қилиб билдирдим.
⭕️ ЛЕКИН улар эътирозимни қабул қилишмади. Шундан сўнг пулимни қайтаришларини сўрадим. Бу талабим ҳам инобатга олинмади. Мен эса пулимга куйиб қолдим.
💁♂️Сиздан илтимос манфаатларимни ҳимоя қилишда амалий ёрдам берсангиз.
Истеъмолчи Н.П.”
🔎 АГЕНТЛИК МУРОЖААТНИ ЎРГАНДИ ВА НАТИЖАДА …
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call center” орқали келиб тушган мурожаати Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Тарози дўкон масъул ходимлари томонидан текширилиб кўрилди. Қизиғи шундаки, тарози ўзи соз, аммо ундаги қувват берувчи мосламасининг яроқлилик муддати тугаган экан. Тасаввур қилинг, сотувчининг шу кичкинагина эътиборсизлиги истеъмолчини қанча овора қилиб, кайфиятини туширишга олиб келган.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 75-сонли қарорининг 168-бандида Сотувчи харидор иштирокида товарнинг сифатини, унинг бутлигини, унга тааллуқли ҳужжатларнинг мавжудлигини, нархининг тўғрилигини текшириши зарурлиги белгилаб берилган. Муаммо жойида бартараф этилди, тарозининг қувват бериш мосламаси алмаштирилди.Истеъмолчи бундай ёрдам учун Агентликка ўз миннатдорчилигини билдирди.
9,889