Кўпчилик чиройли, янги ва шинам уйда яшашни орзу қилишади. Аммо орзу ва умидлар баъзида ҳақиқатга тўғри келмай қолиши ачинарли.
Ўтган ойнинг охирларида Нукус шаҳрининг бир нечта фуқаролари ёрдам сўраб Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармасига мурожаат қилишди. Хусусан, аҳоли ипотека кредити асосида янги уй сотиб олган, аммо унга кўчиб ўта олмаганлар. Нукус шаҳри, Жипек йўли кўчасида жойлашган мазкур кўп қаватли уй ўтган йилнинг сентябрь ойида қурилиб фойдаланишга топширилган.Уй қурилган, аммо табиий газга уланмаган.
Ариза берувчи бир неча бор аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида илтимоснома билан қатор ташкилотларга мурожаат қилган, аммо муаммо ўз ижобий ечимини топмаган.
Умидсизликка тушган истеъмолчилар Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармасига мурожаат қилди.Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, якка тартибда уй қурувчининг бепарволиги туфайли кўп қаватли уй белгиланган тартибда табиий газга уланмаган.Янги яшаш жойига кўчиб ўтган аҳоли эса бино ҳовлисида ўтиндан олов ёқиб овқат пиширишга мажбур бўлдилар.
Ўрганиш натижаларига кўра, олди-сотди шартномаси, объектни етказиб бериш санаси ва қабул қилиш далолатномаларини тузишда якка тартибда уй қурувчи томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини бир қатор бузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Оқибатда муаммо ҳал қилинди – уй табиий газга уланди.
4,572