Истеъмолчиларнинг коммунал соҳадаги муаммолари ҳамиша долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, кўп қаватли уйларнинг яқиндан таъмирдан чиқарилган томидан сув ўтиб кетса истеъмолчига қанчалик моддий ва маънавий зарар келтиради.
Ана шундай ҳолат юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмасига Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Е.С.дан мурожаат тушди. Бу уйнинг том қисми “Олмалиқ КМК” АЖ Уй-жойларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бошқармаси томонидан сифатсиз таъмирланганлиги сабабли, кучли шамол ва ёмғирдан сўнг хонадонига сув ўта бошлаган ва уйни хароб ҳолатга келтирган.
Мурожаатда қайд этилган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилишни сўраб “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ ва Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига мурожаат қилинди. Ўз навбатида комбинат мутахассислари томонидан истеъмолчи истиқомат қилаётган 5-кўп қаватли уйнинг том қисми қайтадан таъмирлаб берилди ва истеъмолчи муаммоси ижобий ечим топди.
10,122