Тошкент вилояти
Тарғибот акциясини ўтказилиши ҳақидаги эълонни эшитган аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш ва ҳуқуқий маслаҳатлардан хабардор бўлиш мақсадида “Бунёдкор” маҳалла идорасига йиғилдилар. Тадбирда маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги, савдо соҳасида кўрсатилаётган хизматлар, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг нархлари ва бошқа соҳаларга доир савол-жавоблар ва таклифларга бой бўлди.
Дарҳақиқат, “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” арафасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий тузилмаси ва “Мадад”муассаса шаклидаги ННТ ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот акцияси тадбири ўтказди. Унда амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда истеъмолчилик маданиятина оид нормалар юзасидан тушунтириш берилди.
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмасига 2020 йилнинг ўтган даврида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фуқаролардан жами 1345та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 440таси савдо ва умумий овқатланиш, 12 таси транспорт ва алоқа хизматлари, Реклама соҳасида 72 та ҳамда 20 таси бошқа соҳаларга тўғри келади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 195 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчиларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланиши таъминланган.
7,656