Турли соҳа ходимлари фаолияти давомида баъзида баланд овозда ва қўпол муомалада бўлишлари мумкин, аммо шифокор билан бундай ҳолатда бўлса албатта, кайфиятимиз бузилади. Ахир барчамиз оқ халатли шифокорларга алоҳида ҳурмат билан муомала қилишга одатланганмиз. Шунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг 27 июнь куни Тошкент вилояти Тўйтепа маҳалласида яшовчи истеъмолчи Д.Ҳ. билан содир бўлди.Истеъмолчи қаттиқ тиш оғриғидан хавотирга тушиб, Нурафшон шаҳридаги “DAMIR STOMA SERVIS” МЧЖ хусусий клиникасига борди.
Суҳбатнинг бошида шифокорга 2-гуруҳ ногиронлиги ва қандли диабет касаллиги борлигини билдирди, аммо шифокор бемор билан қўпол муомала қила бошлади.
Рентген текширув натижалари тайёр бўлгач шифокор уни гигиена қоидаларига риоя қилмаганликда айблаб, беморни қўпол муомала билан даволайди. Охир-оқибат, бемор 260 минг сўмлик берилган чекка тўловни амалга оширади, аммо ўзига қилинган бундай муносабатни сира қабул қила олмайди.
Д.Ҳ. шифокорнинг бундай хатти-ҳаракатига тегишли чора кўрилиши керак деб ҳисоблади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига ўз мурожаатини қолдирди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига йўналтирилган мазкур мурожаат Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан томонидан ўрганиб чиқилди.
“DAMIR STOMA SERVIS” МЧЖ хусусий клиникаси стоматолог шифокори ҳақиқатан ҳам мижозга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги тасдиқланди ва унга муассасанинг 16.07.2020 йилдаги № 06 сонли буйруғига биноан хайфсан эълон қилинди.
!!! Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.(40-модда.)
6,823