Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўматаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда “2020 йилнинг январь-декабрь ойларида жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали”га асосан жорий йилнинг 30 январь куни Олмалиқ шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда фуқароларни ҳозирда қийнаб келаётган коммунал соҳага тегишли муаммолар тингланди ва тез кунларда Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши таъкидланди.
Сайёр қабулда Олмалиқ шаҳар, 37-маҳалла, 26-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро З.Абдурахмонов мурожаат қилиб, ўзи истиқомат қилаётган кўп қаватли мазкур уйнинг канализация тармоқлари тиқилиб қолганлиги, ўз вақтида хизмат кўрсатилмаганлиги оқибатида уйнинг ертўласида (подвал) узоқ вақтлардан бери сув йиғилиб қолганлиги, натижада 1-қаватдаги хонадонлар об-ҳавонинг совуқ кунларида намгарчиликдан (захдан) азият чекаётганлигини билдирган.
Фуқаро З.Абдурахмоновнинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Бошқарма ходимлари ва масъул мутасаддилари кўмаги билан махсус техникалар ташкиллаштирилди. “Чўлпон” маҳалласидаги сув қувурлари, шу жумладан 26-уйнинг канализация тармоқлари тиқилиб қолган чиқиндилардан тозаланишига эришилди. Бу билан узоқ вақтдан бери аҳолини қийнаб келаётган муаммо ҳал қилинди.
5,968