Сергели туманида яшовчи истеъмолчи хонадонига тегишли ҳисоблагичнинг огоҳлантириш чироғи ёниб қолганидан хавотирга тушди. Бундай ҳолат яқинда ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичга нисбатан шубҳа уйғотди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига мурожаат қилди.
Албатта, мурожаатга холис баҳо берилиши учун ЎзММИ ходимлари ва “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Сергели туман филиали ходимлари жалб қилинди.
Мурожаат карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда жойида ўрганиб чиқилди. Унда завод рақами (2319884) бўлган электр ҳисоблагич – NJ977- сонли ақлли энергетик қурилмаси текширилган вақтда давлат стандартлари асосида ишлаётганлиги маълум бўлди. Мутахассис ходим томонидан электр ҳисоблагичдаги носозлик бартараф этилди яъни огоҳлантириш чироғи ўчириб берилди. Амалга оширилган ишлар юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамда фуқаро иштирокида далолатнома расмийлаштирилди. Шундан сўнг мазкур мурожаати юзасидан ҳеч қандай эьтирози йўқлигини билдириб, хонадон эгаси Агентликка ўз миннатдорчилигини билдирди.
7,954