Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қароридаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаўн кун муддатда (1 мартга қадар) ҳар бир туман (шаҳар) бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузган ҳолда, барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш вазифаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 май кунидан бошлаб хатловдан ўтказиш ишларибошланган.
Жумладан, Агентликнингбугунги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан ҳудуддаги 11 та туманда1245 та ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хатловдан ўтказилди (21 май ҳолатига) ва хатлов натижасига кўра шундан 630 та ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарори талабларига зид эканлиги аниқланди.
Хатлов жараёнидақуйидаги туманлардаги янги тартибга мос келмайдиган, камчилик аниқланган конструкция эгаларига уларни тартибга солиш юзасидан кўрсатма берилади:
Олмазор тумани Нурафшон, Кичик халқа йўли кўчаларидаги 79 та;.
Юнусобод тумани А.Темур шоҳ кўчаси, Ахмад Дониш, Шахристон ва Янги Юнусобод кўчаларида 32 та;
Яшнобод тумани Фарғон кўчасидаги 27 та; .
Шайхонтоҳур тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси, Навоий ва А.Қодирий кўчаларидаги 61 та;
Бектемир тумани Оҳангарон, Фарғона йўли ҳамда ТХАЙ кўчаларида
32 та;
Миробод туманида 204 та;
М.Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида 29 та;
Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчаларида 3 та;
Сергели тумани Бобур, Қумариқ, Янги Сергели, Толипова кўчаларида 34 та;.
Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 65 та;
Учтепа тунмани Фарҳод ва Кичик халқа йўли кўчасидаги
64 та.
Хатлов ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Мавжуд ишчи гуруҳларгаЎзбекистон РеспубликасиИчки ишлар, Маданият, Энергетика, Молия ва Қурилиш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, ободонлаштириш бошқармасининг туман бўлимлари масъул ходимлари ҳамда ташқи реклама операторлари манфаатларини ифода этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киритилган.
Агентликнинг Реклама фаолиятини
тартибга солиш бошқармаси.
6,172