Бугунги кунда кўпчилик уяли телефонлар учун мўлжалланган, турли функцияларни бажарадиган қулоқчинлар (наушниклар)дан фойдаланишни қулай деб биладилар.Дўконларда уларнинг турлари кўплигидан танлаш бирмунча қийин. Л.Кужелева ҳам ўзига маъқул бўлган қулоқчиннихарид қилиш учун бир неча дўконларни айланиб чиқди. Ниҳоят Юнусобод бозоридаги савдо дўконларидан бирида кўрган мосламани олишга қарор қилди. Сотувчи қулоқчинни мақтай-мақтай харидорнинг қўлига тутқазди. Аммо қисқа муддат ичида яхши ишламай қолган мослама дўконга келтирилганда истеъмолчининг эътирозини эшитгиси ҳам келмади.Устига-устак уни овора-ю сарсон қилгани-чи?..
Л.Кужелева ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билгани боис манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ҳамистеъмолчининг ҳақлиги ва харид қилинган товар нуқсонли эканлиги маълум бўлди. Шундан сўнггина истеъмолчининг талабига кўра, қулоқчинга тўланган 350 минг сўм дўкон сотувчиси томонидан тўлиқ қайтариб берилди.
6,023