• ХЎШ, ИСТЕЪМОЛЧИ БУНДА БИРОН БИР ХАТОЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙДИМИ?
2019 йил 2 октябрда “Umid Savdo Tashkent” МЧЖ билан “Аванс тўлови тўғрисида” 21-сонли шартнома имзоланди. Шартноманинг 1.1 бандига биноан “Дельфин” рангли “Nexia-3” автотранспорт воситасини 2020 йил 12 май куни муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан етказиб беришга келишилди. Истеъмолчи А.Б. 2019 йил 4 октябрда жамиятнинг ҳисоб рақамига 41 178 825,84 сўм тўлаб ҳам берди.
• “UMID SAVDO TASHKENT” МЧЖнинг МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ ОҚИБАТИДА ИСТЕЪМОЛЧИГА АВТОМАШИНА ЕТКАЗИЛМАДИ
Истеъмолчи А.Б.га мазкур МЧЖ томонидан шартнома бўйича 120 иш кунида “Nexia-3” автотранспорт воситаси етказилиши керак эди. Аммо “Umid Savdo Tashkent” МЧЖ истеъмолчи билан тузган мазкур шартнома шартларини ўз вақтида бажармади. Бу орада белгиланган муддат ўтди, истеъмолчининг МЧЖга оғзаки ва телефон орқали мурожаати ҳам қаноатлантирилмади.
• Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди.
Агентликнинг Махсус комиссияси томонидан 2020 йил 19 июнь куни иш кўриб чиқилди ва жамиятга нисбатан тегишли кўрсатмалар берилди.
• ЯНА 40 ИШ КУН МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ…
Шартнома шартлари бажарилмагач 2020 йил 20 июнда томонлар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди. “Umid Savdo Tashkent” МЧЖ истеъмолчига 41 178 825,84 сўм тўланган маблағини 40 иш кун муддатида қайтаришини билдирди. Агентликнинг кўмаги билан мазкур МЧЖ томонидан 10 кун муддат ичида асосий тўлов пуллари тўлиқ қайтарилишига эришилди.
11,088