Маълумки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига мувофиқ:
маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди идоралар томонидан ҳар бир туман (шаҳар) бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузилган ҳолда барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилиши;
ушбу қарор қабул қилингунга қадар қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатлар 10 календарь кун ичида бекор қилиниши;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) 30 календарь кун ичида демонтаж қилиниши;
ушбу қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун мазкур қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат берилиши ва шу муддатда белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (конструкциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланиши (демонтаж қилиниши) ҳамда ер майдони тартибга келтирилиши, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилиниши ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилиши белгиланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб боришига қараб карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқоридаги қарорда белгиланган талабларга мослаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширишингиз лозимлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
5,877