Жорий йилнинг февраль ойида истеъмолчи Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган тижорат бозоридан “Pozis” русумли музлатгични савдо дўконидан 2 900 000 сўмга харид қилган.
Аммо истеъмолчининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Музлатгич кафолат муддатидаёқ носозлигини кўрсатди.
Истеъмолчининг дўкон сотувчига қилган эътирозлари жавобсиз қолаверди. Товарнинг пули ҳам қайтарилмади, таъмирлаб ҳам берилмади...
Сотувчи харидорни овора қилишдан нарига бормади.
Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигининг Сурхондарё вилоят ҳудудий тузилмасига мурожаат қолдирилди.
Вилоят ҳудудий тузилма ходимлари мазкур муаммоНИ ўрганиб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13–моддасига кўра нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш ва товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш.
Агентликнинг саъй-ҳаракати билан музлатгич сифатлисига алмаштириб берилди.
9,657