Сурхондарё вилоятида ҳудудида жойлашган Термиз давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали, Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали, Тошкент тиббиёт академиясиТермиз филиали ўқитувчи ва талабалари учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусидаги тадбир қизиқарли ва фойдали бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг ташаббуси билан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқлари асослари”га бағишланган йиғилишда вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Бобамуратов, Ўзбекистон Миллий метрология институти ДК Сурхондарё филиали бош мутахассис С.Холбоев, Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорат маркази ДУК вилоят филиали мутахассиси А.Сиддиқовларнинг маърузалари тингланди.
Ўқув семинарида талабалар Ўзбекистон Республикааси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан хабардор бўлдилар.Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
5,631