Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий тузилмасига Сариосиё туманида яшовчи С.Э.нинг Ўзбекистон Республикаси Президентига pm.gov.uz портали орқали йўллаган мурожаати келиб тушди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида жорий йилнинг 11 апрель куни ZoodMall мобил иловаси орқали Sony DVP–SR760 маркали DVD плеерни 60 кунда етказиб бериш шарти билан онлайн тарзда харид қилган. Аммо орадан 62 кун ўтса ҳам товар етказиб берилмаган.
Ушбу мурожаат ҳудудий тузилма ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, DVD плеер белгиланган муддатда истеъмолчига етказиб берилмаганлиги сабабли ООО “Orientswiss Tashkent” корхонаси томонидан 597 000 сўм миқдоридаги маблағ қайтариб берилди.
9,652