Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5817-сонли Фармони билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилгани ва унинг асосий мақсад ҳамда вазифалари ҳақида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. Бобомуратов ўқув семинарида батафсил тушунча бериб ўтди.
Ўтказилган тадбирда истеъмолчилик ва тадбиркорлик маданиятини янада юксалтириш, кузги-қишки мавсумда аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг масъулиятини янада ошириш зарурлиги ҳақида, тўлов интизоми ва соҳага оид қонунчилик бўйича фиерлар билдирилди.
Айниқса, электр энергияси етказиб берувчи корхоналар, улгуржи, чакана истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартларининг бажарилиши, таъминот юзасидан рўй бераётган узилишлар, «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисобидан аҳоли хонадонларига электрон-онлайн ҳисоблагичларни бепул ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги хусусида тадбир иштирокчиларига айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, табиий газ таъминоти, вилоятнинг энг чекка ҳудудларига суюлтирилган газ ва маиший газ баллонини ўз вақтида етказиб бериш бўйича Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вилоят бўлимининг маълумотномаси семинар иштирокчиларига тақдим этилди.
Ўқув семинарда «Сурхондарё ХЭТК» АЖ, «Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ, вилоят «Сувоқава» ДУКларга аҳоли учун зарур бўлган энергия ресурсларини етказиб беришдаги бир қатор муаммоларини бартараф этишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
5,993