Истеъмолчидан савол:
Суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганда уни вазнини ўлчаб олиш мумкинми?
Мутахассис жавоби:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 66-бандига асосан истеъмолчи газ таъминоти ташкилотининг ходими иштирокида суюлтирилган углеводород газини назорат тартибида ўлчашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур Низомнинг 63-бандида газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспорт воситаларида назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбурлиги белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) эса, назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шартлиги белгиланган.
33,260