дейди коронавирус пандемияси сабаб иши тўхтаб турган истеъмолчи
Авиакасса ходими, ёлғиз она: “Банк ходимлари кредит тўловини тўлайсиз деб оёқ тираб турибди”.
- “Очиғи ҳозирги вазиятда 3 ой учун 4,2 миллион сўм тўлай олмайман”
- “Акс ҳолда… ўғлим билан қаерга бораман? Турмушим бўлмаган, алимент ҳам олмайман”.
Истеъмолчига эслатма:
Албатта, коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Cbu.uz расмий сайтида 2020 йил 26 мартида бу ҳақда ахборот эълон қилган.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида Марказий банк томонидан барча кредит ташкилотларига (изоҳ: банк, микрокредит ташкилоти ва ломбардлар):
– жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;
– муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этилган.
Республикамиздаги барча кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини (100,0 млн.сўмдан кам бўлган кредитларга) қайтарилишида уларга имтиёзли давр бериш ва таътилдаги тўловларни кредитнинг қолган ойларига мос равишда тақсимлаш орқали 1 июнга қадар кредит таътиллари эълон қилинган.
Шунингдек, кредит ташкилотларининг қарз олувчиларига кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этиши ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозимлиги қайд этилган.
Шу билан биргаликда, тижорат банклари томонидан карантин чоралари тугаганидан сўнг белгиланган муддатда қўшимча кредит шартномасини расмийлаштириш учун банкка мурожаат қилмаган жисмоний шахсларга берилган кредит таътиллари банк томонидан бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинган.
Лочинбек Исабеков,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи.
7,943