Интернет бугунги кунда бизнесни ривожлантиришда энг самарали ва тезкор ёрдамчилардан бири бўлиб, унда Telegram мессенжери алоҳида ўрин тутади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси “Yagona Guldasta” МЧЖга тегишли, маҳсулот сотилишини осонликча тахмин қилиш мумкин бўлган http: t.me/optomvinovodka телеграм каналини ўрганиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, тамаки, тамаки маҳсулотлари ва ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади. Бунга жавобан “Yagona Guldasta” MЧЖ вакиллари юқорида кўрсатилган қонунни билмасликларини таъкидладилар.Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси базасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун бузилишларини кўриб чиқувчи махсус комиссия ушбу телеграм-канални тугатиш тўғрисида қарор қилди.
7,729