Монополияга қарши курашиш бошқармасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 3-мавзе, 13-уйда яшовчи фуқаро С.Набиевадан келган ёзма мурожаатда Гулистон шаҳри ҳудудида жойлашган Гулистон савдо комплексидаги “Abulfayz Golden Biznes” МЧЖдан тилла узук сотиб олгани ва икки кундан кейин ушбу сотиб олинган узукни текширтириб кўрилганда нуқсон жойи борлиги аниқланган. Сотувчига бу ҳақда айтганда унинг ўрнига бошқасига алмаштириб берган, аммо нархларда тафовут бўлагин сабаб пулини қайтариб беришини талаб қилган. Аммо сотувчи бунга рози бўлмаганлигидан шикоят қилиб сотиб олинган узукнинг пулини қайтариб олиш бўйича амалий ёрдам сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 26 апрелдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13- 14-моддаларига асосан истеъмолчинининг талабларида келтирилган важларни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда “Abulfayz Golden Biznes” МЧЖ ходимларига тушунтирилди ҳамда МЧЖ томонидан фуқарога сотилган 1 миллион 450 минг сўм пули тўлиқ қайтарилиди.
5,838