Маҳсулотларни нафақат карантин даврида, балки ҳар доим ҳам танлашга бир хил муносабатда бўлиш лозим. Сабаби маълум, сифатсиз маҳсулотлар инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тайёрланган “Коронавирус пандемияси даврида маҳсулотлар қандай танланади?” мавзуидаги эслатма, видеоролик ва аудиоёзувларда аҳолига бу борада тегишли тавсиялар бериб ўтилган.
Агентликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан вилоятда жойлашган марказий деҳқон бозорлари ва савдо шохобчалари мутасаддиларига мазкур мавзудаги тақдим этилган аудиоёзув сотувчилар ҳамда харидорлар эътиборига радиоузел орқали ҳавола қилинмоқда. Кўпгина савдо объектларига аҳолига қулай тарзда тарғибот воситаси – эслатмалар жойлаштирилди.
Сирдарё вилояти телерадиоканалларида намойиш этилаётган видеоролик ҳам хизмат кўрсатувчи ҳамда истеъмолчиларни санитария-гигиена қоидаларига амал қилишга янада эътиборлироқ бўлишга ундамоқда.
Бундан ташқари, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг махсус телеграм канали ва “Gulistoпliklar.uz (http://Gulisto%D0%BFliklar.uz)”, “Sirdaryo xabarlari”, “Sirdaryo LIVE”, “Yaпgi_Sirdarlo телеграм каналлари орқали ҳам бу маълумотлар мунтазам ёритиб борилмоқда.
21,185