Аслида китоблар, ўқув қўлланмаларининг имловий хатолар билан нашрдан чиқиши ачинарли ҳолдир. Сир эмас, бундай камчиликларга йўл қўйилишининг албатта, салбий таъсири катта бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кўмитаси ҳузуридаги Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call center”га мурожаат қилган А.Б.нинг эътирози ҳам айнан шу мавзуда бўлди. Мурожаатчи Tedbook.uz сайти орқали инглиз тили ўқув қўлланмасига буюртма берган ва китобни 588 000 сўмга сотиб олган. Мутолаа жараёнида китобда жуда ҳам кўп имло хатолар бўлган ҳамда аудио маълумотлар унга тўғри келмаган.
Бу ҳақда Tеdbook.uz сайти ходимларига пулини қайтариб беришини сўраганидан ҳеч қандай натижа бўлмаётганидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.
Агентликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан мазкур сайт масъуллари билан боғланилди. Тақдим этилган буюртма истеъмолга яроқсиз эканлиги сабаб истеъмолчининг хоҳишига кўра алмаштириб бериш ёки пулини қайтариб берилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти оғзаки тушунтирилди.
Шундан сўнг Tedbook.uz сайти ходимлари истеъмолчидан бундай хато-камчиликлар такроран бўлмаслигини маълум қилиб 588 000 сўм нақд пулда тўлиқ истеьмолчига қайтарилди.
(Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 20-модда).
8,285