Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланган жадвалга асосан Ширин шаҳрида жойлашган 3-сонли ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши куршиш қўмитаси вакили А.Гулямов Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши куршиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакили Б.Шарипов шунингдек, Ширин шаҳар ҳокимлиги, Ширин шаҳрида фаолият юритаётган коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг раҳбар ва ходимлари ҳамда 50 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
Агентлик вакили Б.Шарипов аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5817-сонли Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда фуқароларга истеъмолчи сифатида қандай ҳуқуқларга эга эканликлари ва истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда Агентликка мурожаат қилишлари мумкинликларини билдирди.
Сайёр қабулда фуқаролар ўзлари учун қизиқ бўлган маълумотлар ва қандай ҳолларда муаммоларга дуч келаётганликлари бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Хусусан, фуқаролар томонидан берилган саволларнинг айрим қисми коммунал корхоналардаги тушунмовчиликлар бўлганлиги сабабли фуқароларга қандай ҳолларда қаерга мурожаат қилишлари бўйича тушунтиришлар берилди. 9 нафар фуқародан ёзма равишда муаммолари бартараф этилиши бўйича аризалар олинди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборт хизмати
6,002