Гулистон шаҳрида “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖнинг “Гулистоншаҳаргаз” таъминоти филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.
Бу замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари тўловларсиз ўрнатилиб, далолатномалар истеъмолчилар иштирокида расмийлаштирилмоқда.
Янги Фармойишга кўра, эндиликда истеъмолчиларнинг сарсонгарчилигига чек қўйилди. Ушбу ўрнатилган ҳисоблаш ускунасининг қиёслов кўриги муддати 8 йил бўлиб, қиёсловдан ўтказиш коммунал хизмат кўрсатиш корхонаси зиммасига юклатилган
Истеъмолчилар хонадонига замонавий электрон газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш жараёнида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари ҳам иштирок этиб, аҳолига ҳисоблагичларни ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш бўйича Фармойишда берилган янги қоидалар ҳақида тушунчалар бериб бормоқда. Муҳокамага сабаб бўлаётган баъзи эътирозлар вилоят Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда ҳал этилмоқда.
6,940