Истеъмолчини чалғитувчи рекламалардан эҳтиёт бўлинг!
- Реклама ва акцияларда аҳолини ўзига жалб этадиган қайси маълумотлардан фойдаланилмоқда?
- Ҳақиқатана ҳам “Энг арзон, тежамкор, кафолатли…”ми?
- Танилган ва эътироф этилган бренд эканлигига ишора қилиняптими?
- Айнан қайси ҳолатлар учун “узоқ йилларга” кафолат берилади?
- Етказиш ва ўрнатиб бериш бепуллигини қандай билиш мумкин?
Кондиционернинг қулайликлар кўп. Айниқса ёз мавсумида аҳолининг совутгичлар (кондиционер)га бўлган талаби бирмунча ортиб боради. Ўз ўрнида ушбу жараёнда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда реклама тарқатувчи барча воситалар ва реклама агентликлари томонидан совутгич (кондиционер) рекламаларини жойлаштириш ҳам кўпайгандан кўпаяди.
Жумладан, рекламаларда қайсидур бир бренд энг яхши ва сифатли эканлиги, унга бир неча йил кафолат берилиши, бепул етказиб берилиши ва бепул ўрнатиб берилиши юзасидан маълумотлар, акциялар тарқатилади.
Реклама берувчи ва тарқатувчилар қуйидагиларга эътибор қаратишлари талаб этилади:
- Ҳеч қандай ишончли маьлумотлар бўлмаган ҳолда ёки бундай маълумотлар текширилмаган тақдирда, рекламадан фойдаланувчиларни чалғитиб қўядиган ва чалғитадиган қиёсий (таққослама) реклама тарқатиш ман этилади. Яъни реклама қилинаётган бренд, бошқа брендлардан энг арзон, тежамкор, кафолатли ва ҳоказо эканлигини кўрсатиб ўтиш.
- Кафолат муддати қайси ҳолатларда ёки қисмларга берилишини аниқ кўрсатиш.
- Акция рекламасига қўйилган талабларга тўлиқ риоя этилиши (акция ташкилотчиси, уни ўтказиш қоидалари ва муддатлари, бундай тадбир ҳақидаги ахборот манбаи, мукофотлар ёки ютуқлар миқдори, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартиби)
- Акция доирасида сотиб олинган маҳсулот:
- республиканинг қайси худудларига бепул етказиб берилиши;
- қайси шартларда бепул ўрнатиб берилиши (кўп қаватли уй, бетон, кран талаб этилиши ва ҳоказо).
Мазкур ҳолатларни, яъни истеъмолчи учун энг керакли бўлган маълумотларни рекламаларда кўрсатмаслик рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган деб ҳисобланиб, тегишли чора кўриш учун асос бўлади.
Истеъмолчи қонун ҳимоясида!
Ахрор Аҳмедов,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бош мутахассиси.
8,397