Фарғона шаҳрда яшовчи Ж.Ю хонадони пойдевори учун сотиб олган цементига 5 740,0 минг сўм тўлади.Аммо пойдевор жуда қисқа муддатда ёрилиб кетади. Истеъмолчининг цемент сифатсизлиги юзасидан сотувчига қилган мурожаати ҳал этилмади.
Шундан сўнг кўрган зарарларини қоплаб берилишини сўраб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмасига ариза қолдиради.
Унда 2020 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон туманида жойлашган “M.C.I” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонадан сотиб олинган 7 тонна цемент маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиққанлиги ҳақида эътироз билдирилган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида сифатсиз цемент ва ушбу ишларни бажариш учун жами 13 500,0 минг сўм сарфланганлиги ойдинлашди ва қўшма корхона томонидан истеъмолчига етказилган зарар қоплаб берилди.
7,258