Ўзбекистон Республикаси Монолияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 2020 йил 23 январдаги 08-ич-сонли бўйруғи қабул қилинган бўлиб, унга асосан ҳудудий бошқармалар томонидан сайёр қабул жадваллари ишлаб чиқилди. Унга биноан шаҳар ва туманлардаги коммунал соҳа ташкилотларида мазкур сайёр қабуллар ўтказиш бўйича плакатлар ўрнатилиб, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Мазкур сайёр қабулларда жами 71 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, булардан 33 та электр энергияси, 28 та газ, 4 та ичимлик суви, 4 та иссиқлик энергияси ва 1 та иссиқ сув таъминоти ва 2 таси чиқиндиларни олиб чиқиш масаласида келиб тушган. Мурожаатлардан 45таси ижобий ҳал этилиб, 26 тасина ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Жумладан, Жиззах шаҳар Оққўрғон маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 60-уйда яшовчи Ш.Авалова ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонда ичимлик суви келмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Соҳа мутахассислари бунга жавобан ушбу ҳудудда ичимлик суви тармоғида носозлик бўлганлиги сабабли вақтинча узилиш бўлиб турганлиги билдирилган. Ушбу масалани ечиш учун Жиззах вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи номига ариза олиниб, ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти, Норин туманида ҳудуд газ таъминот бўлимида ўтказилган сайёр қабули давомида фуқаролар А.Исманов, Р.Каримова, М.Раззаков,
Ё. Мирзабаева ва Д.Рахмановалар томонидан маиший газ балони билан таъминлаш юзасидан мурожаат келиб тушган бўлиб, белгиланган тартибда 20 кг. газ балонлари ажратиб берилди.
Фарғона вилояти, Учкўприк туманида ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролардан суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш юзасидан мурожаатлар келиб тушган ва фуқароларга белгиланган тартибда 20 кг. газ балонлари билан таъминланди.
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани “Тошиссиққувват” ДУКда ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Ф.Хамидов томонидан иссиқлик энергияси масаласида мурожаат этган. Ўрганиш натижасида фуқаронинг иссиқ сув ўлчов ускунасининг давлат қиёсловдан ўтказиш муддати ўтганлиги ва сув ҳисоблаш одам сонига кўра ҳисобланаётганлиги тушунчаси бериб ўтилди.
5,956