Яхши ниятлар билан сотиб олинган телевизор сифатсиз чиқса одамни кайфияти қанчалик бузилади. Айниқса, сотувчига унинг носозлигини тушунтириш, кафолат муддатида таъмирлатиб олишни талаб қилиш. Баъзида булар муаммога ҳам айланиб кетади.
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи В.К. “Оби Раҳмат” МЧЖдан “Россо” русумли телевизорни 3 йил кафолат муддати билан харид қилди.Ундан фойдаланиш жараёнида телевизор экранида чизиқ пайдо бўлди. Бу чизиқ туфайли ҳеч бир кўрсатувни томоша қилишнинг иложи бўлмай қолди. Бу ҳақда МЧЖга мурожаат қилди, кафолат муддати ичида яъни товар бир ойда носоз ҳолатга келганини билдирди. Аммо унга бирон бир тайинли жавоб қайтарилмади.
В.К. бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call center”га мурожаат қилди.
Мурожаат Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан истеъмолчи иштирокида кўриб чиқилди. Ҳудудий тузилманинг кўмаклашуви билан “Россо” русумли телевизор экрани сифатлисига алмаштириб, таъмирлаб берилди.
7,051