Бу ўлчов воситаси носозлиги маълум бўлса, албатта ундан фойдаланиб бўлмайди. Булунғур тумани, Қўнғирот МФЙда истиқомат қилувчи Б.Д. ҳам туман марказида жойлашган савдо дўконидан 280 минг сўмга харид қилган тарози қисқа муддатда таъмирталаб бўлиб қолди. Истеъмолчи янги тарозини кўтариб дўконга борди, лекин сотувчи унга таъмирлаш бўйича бирон бир тайинли маслаҳат ҳам бермади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси ходими сотувчини мазкур мурожаат билан таништирди. Бу ҳолатда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра дўкон томонидан электрон тарозидаги мавжуд носозлик таъмирлаб берилиши таъминланди.
8,153