Самарқанд саноат ва қурилиш коллежида ўтказилган семинарда вилоят касб-ҳунар бошқармаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, шаҳар “Оила” маркази, шаҳар ИИБ инспекторлари ва шаҳардаги Ахборот коммуникация, Технология ва саноат, Иқтисодиёт, Енгил саноат, Сиёб қўрилиш миллий ҳунармандчилик, Педагогика, Банк коллежлари ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Унда аҳолига тиббиёт, таълим, маиший сервис ва савдо соҳаси бўйича кўрсатилаётган хизмат ва уларда истеъмолчининг ҳуқуқлари ҳақида тушунча берилди.Шу билан бир қаторда коммунал соҳаларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат эканлиги, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви, иссиқлик манбаидан фойдаланиш ҳамда уларга тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича маълумотлар бериб ўтиилди. Тадбир давомида мазкур олий ўқув юрти талабаларига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг бир қанча моддалари ҳақида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармасининг бўлим бошлиғи А.Саидов таништириб ўтди.
5,828