Янги маҳсулот сотиб олаётганимизда, уни узоқ вақт хизмат қилишига умид қиламиз.Ҳеч бўлмаганда кафолат муддати давомида. Мабодо ушбу давр мобайнида товар носоз аҳволга келса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ўз ҳимоясига олади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 қисқа рақамли ишонч телефонига жорий йилнинг 17 августида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчидан мурожаат тушди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида бир йил муқаддам харид қилган «Samsung» русумдаги телевизор носоз ҳолган келганлигини билдирган.
Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди. Телевизор сотиб олинган дўкон сотувчиси кафолат муддати тугамаганлиги сабабли носозликни таъмирлаган ҳолда мутлақо соз ҳолатга келтириб беришни ёки телевизор учун тўланган 2 миллион 300 минг сўмни қайтаришни таклиф этди.
Натижада истеъмолчига 2 миллион 300 минг сўм қайтариб берилди.
5,825