Вилоят Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармасига 2020 йил 13 январь куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани “Ўртабулоқ” ҚФЙ “Янгиобод” маҳалласи 13 уйда яшовчи фуқаро Ж.Т.нинг мурожаати келиб тушган бўлиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган эҳтиёт қисмлар бозорида фаолият юритаётган ЯТТ З.Н.дан
2019 йил 12 август куни 6 ойлик кафолат муддати билан сотиб олган енгил автомашина учун аккумулятор батареяси носозлиги бўйича эътироз билдирган.Аккумулятор яхши ўт олдирмаслиги, уни қайта кучлантриш орқали ўт олдиришини, бу борада ЯТТ З.Н.га бир неча бор мурожаат этганини билдирган., Лекин тадбиркор томонидан аккумулятор батареяси янгисига алмаштириб берилмаган.
Фуқаро Ж.Т.нинг мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро Ж.Т.га танловига кўра аккумулятор сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.
5,926