Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарканд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида талабалар ўртасида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Самарқанд Саноат ва курилиш коллежида ташкиллаштирилган мазкур йиғилишда вилоят касб-ҳунар бошқармаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, шаҳар “Оила” маркази, шаҳар ИИБ инспекторлари ва шаҳардаги Ахборот коммуникация, Технология ва саноат, Иқтисодиёт, Енгил саноат, Сиёб қурилиш миллий ҳунармандчилик, Педагогика, Банк коллежлари ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бўлим бошлиғи А.Саидовнинг ишлаб чикарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар,товар (иш, хизмат) ҳақида нотўғри маълумот берилган тақдирда
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, истеъмолчининг товар (иш, хизмат) хавфсиз бўлишига талаб қўйиш ҳуқуқи ҳақидаги маърузаси тингланди. Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра юқоридаги ҳуқуқлари билан бир қаторда истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда, нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби ва молиявий хизматлар соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шу каби бошқа масалалар хусусида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармони қабул қилингани ва ушбу фармон билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилгани ҳақида, унинг асосий вазифалари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
11,249