15 март – Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари билан учрашув.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур институтда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи М.Умаров сўзга чиқиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича талабаларга батафсил маълумот берди.
Тадбир давомида «Рақамли маконда истеъмолчи» мавзусида тақдимот бўлди. Шунингдек, тегишли ташкилотларнинг ходимлари иштирок этиб, талабалар учун зарур бўлган тегишли маълумотларни берди.
1,087