Бугунги кунда Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидаги сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларига бутун Ўзбекистон аҳли мадад бўлиб, меҳр-саҳоват кўрсатмоқда. Бу азалий қадриятларимиздан ҳисобланади.
Бундай хайрли ишга Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳам ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Шундай синовли кунларда ўртадаги оралиқ масофа узоқ бўлишига қарамай сирдарёликларга ёрдам қўлини узатди. Қўмита жойлашган Нукус шаҳридаги 112 А бинода фаолият юритувчи Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар биргаликда кийим-кечак, озиқ-овқат ҳамда бошқа турдаги маҳсулотларни Сирдарё вилоятига жўнатишди.
8,735