Албатта, хонадонларига ойлаб ичимлик суви келмагач мурожаат қилишади-да… Қарши шаҳри, Буюк Турон кўчаси 3-уйда яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви бўйича ижтимоий тармоқда қилинган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Бир неча ойдан бери аҳолини қийнаб келаётган муаммога сабаб канализация қувурлари таъмирталаб аҳволда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳолат бўйича “Қашқадарё Сув таъминоти” МЧЖга хат орқали мурожаат қилиниб, камчиликларни бартараф этилишиюзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар тақдим этилиши сўралди. Сув таъминоти корхонасидан олинган маълумотлар таҳлил қилинди ва мутасадди ходимлар ҳамрохлигида ушбу манзилга бориб аҳвол ўрганилди.
Мавзедаги ичимлик сув ва оқова сув тармоқларидаги камчиликлар уйни қуришда маъсул бўлган пудратчи корхонанинг масъулиятсизлиги оқибатида юзага келгани сабаб шу корхона камчиликни ўзлари бартараф этишга мажбур бўлишди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун ҳудудда янгидан 5 тоннали 3 та жами сиғими 15 тонна ҳажмга эга бўлган ичимлик суви ҳовузи ўрнатилди. Асосийси, канализация қудуғи тозаланиб, темир қопқоқлар билан маҳкамланди. Атрофи панжара билан ўралди.
9,776