21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 7 октябрдаги 01-30/13425-сонли “Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этиладиган умумхалқ байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баённомасидаги топшириқларни ижроси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Э.Хаитметов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилииниши ва унинг аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий ходими Ф.Каримованинг “Навоий назмидан жилоланган тил” ва мазкур институт докторанти З.Муқимованинг “Тил – маданият белгиси” мавзулардаги маърузалари тингланди.
Соҳа ходимларининг ўзбек тили ривожланишининг тарихи ва бугунги кунда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳақидаги қизиқарли маълумотлари Агентлик ходимлари учун маҳорат мактаби дарси сифатида фойдали бўлди. Савол-жавобларга бой бўлган бу тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
5,644