Юнусобод тумани
“Қадрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад томони таъмирталаб ҳолга келган.
Бугунги кунда мазкур маҳалла ҳудудида тўрт, беш ва тўққиз қаватдан иборат 42 та уйлар мавжуд, якка тартибдаги хонадонлар сони эса 30 тани ташкил этади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишчи гуруҳи “Қадрдон” МФЙнинг паспорти билан танишганда кўп қаватли уйларнинг фасадлари, 38925 кв.м. том қисми, 196 та кириш йўлаклари, 12 та лифти ва 43 та иссиқлик узеллари таъмирталаблиги маълум бўлди.
Албатта, бу масала коммунал соҳага тегишли бўлиб, қатор йиллардан бери бу ерда яшовчиларнинг асосий муаммосига айланган.
Ишчи гуруҳ хизмат кўрсатувчи “Устазода” бошқарув компаниясига мазкур маҳалладаги таъмирга муҳтож кўп қаватли уйларни таъмирлаш лозимлиги масаласида мурожаат қилди. Компания томонидан қисқа фурсатда 17 мавзеда жойлашган 16та подъездли 5-6 уйларнинг фасад қисми оқлаб берилди.
Шу билан бир қаторда ўтказилган ўрганишлар давомида Янги Юнусобод кўчасининг 25-сонли кўп қаватли уй ёнидаги фойдаланилмай қаровсиз ҳолатга келган қурилма атрофлари тартибга келтирилди. Мазкур савдо пештахтасига мўлжалланган қурилмадан самарали фойдаланиш бўйича Юнусобод туман ҳокимлигига Агентлик томонидан тегишли таклифлар киритилди.
3,498