Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Агентлик расмий веб-сайтида “Сариёғ сифати текшируви” мақоласи жойлаштирилган эди.
Мақолада Агентлик томонидан сариёғнинг сифати ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳридаги чакана савдо шохобчаларидан
4 турдаги маҳсулот қаторида “Milk Euro Food” МЧЖ ҚК (Ўзбекистон) томонидан ишлаб чиқарилган Vita Milk «Особое сливочное» 82,5% сариёғ маҳсулоти сотиб олинганлиги ҳамда мазкур сариёғ намунаси техник регламент талабларига жавоб бермаслиги баён этилган.
Бироқ, қўшимча ўрганишлар ва ваколатли органнинг аккредитациядан ўтган лабораторияси томонидан тақдим этилган тушунтиришлардан сўнг, экспертизадан ўтказишда хатоликка йўл қўйилгани ва Vita Milk «Особое сливочное» маҳсулоти ўсимлик ёғлари асосидаги спред эканлиги ҳамда сариёғ маҳсулотига қўйиладиган талабларга мувофиқ синовдан ўтказилганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Milk Euro Food” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган Vita Milk «Особое сливочное» 82,5% ўсимлик ёғлари асосидаги спред маҳсулотининг синов натижалари ҳақиқий эмаслигини маълум қиламиз. Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган “Сариёғ сифати текшируви” мақоласидаги “Milk Euro Food” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган Vita Milk «Особое сливочное» 82,5% маҳсулоти бўйича берилган маълумотлар ҳақиқий эмас.
Агентлик юзага келган ҳолат учун узр сўрайди ҳамда энг оммабоп маҳсулотлар назорат харидини ва уларни белгиланган талабларга мувофиқлигини синовдан ўтказишни давом эттирилишини ҳамда истеъмолчиларни хабардорлигини ошириш мақсадида синов натижаларини расмий-веб сайтида эълон қилиб боришини эслатиб ўтади.
5,749