1-7 май кунлари бизнесга ёрдам учун MAKONANTICRISIS биринчи онлайн-марафони ўтказилади. Бу йигирмадан ортиқ энг яхши маҳаллий ва хорижий экспертлардан инқирозга қарши маслаҳатлар ва ҳаракатлар режаларини олишнинг ноёб имкониятидир, зеро улар бизни қўллаб-қувватлаб, бизнесимизни бугунги мураккаб вазиятга мослаштиришда ёрдам беришлари мумкин.
Бизнесингиз иккиланишдами? Талаб ва даромадлар ўзгардими? Янги воқеликда бизнесни қандай ривожлантириш мумкин? Нимадан бошлаш керак?
Агар сизни бу ва бошқа энг долзарб масалалар қийнаётган бўлса, ушбу масъулиятли лаҳзаларда фикрлари сиз учун муҳим бўлган экспертларни ўзингиз белгилашингиз ва олдингизда турган энг долзарб муаммоларни кўрсатишингиз имконига эгасиз.
– Бизнесни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш – ушбу онлайн-марафоннинг бош мақсадидир,- дейди тадбир ташкилотчиси, «Миллий маркетинг маркази» корхоналар ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов. – Бундан ташқари, биз маърузачиларнинг чиқишлари истисносиз барча учун максимал даражада фойдали ва долзарб бўлишини истаймиз. Айнан шу сабабли маърузачилар учун очиқ овоз бериш бошланганлиги ҳақида эълон қилдик. Ушбу мақсадда телеграмда махсус @makonanticrisis_bot боти ишлаб чиқилди. Исталган киши таклиф этилган рўйхатдан маърузачини танлаши ёки ўзи хоҳлаганини қўшиши мумкин. Шундан кейин овоз берувчиларга энг долзарб ва ҳар кимни қийнаб турган бир ёки бир неча саволларни танлаш ёки конференцияда жавобини эшитишни истайдиган ўз саволини киритиш сўралади. Биз тўлалигича сизларнинг танловингизга таянамиз, чунки гап сизнинг бизнесингиз ҳақида бормоқда,- қайд этди Диёр Мирзааҳмедов.
Шуни айтиш мумкинки, овоз бериш бир ҳафтагина давом этади, бу давр ичида биз Ўзбекистон бизнеси учун инқирозга қарши энг долзарб контентни белгилаб олишга улгурамиз.
– Сизнинг фикрларингиз асосида биз энг долзарб, истеъмолчилар фикрига кўра инқирозга қарши курашиш учун фойдали бўлган дастурни шакллантирамиз,- деди Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов. – Мамлакатимизда илк маротаба тадбир онлайн тарздаги форматда, кўп сонли маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ташкил этиляпти. Биз бугун ўзгаришга учраган вазиятга мувофиқ иш кўраяпмиз ва ўз бизнесини ўзгарган шарт-шароитларга мослаштиришни уддалаган муваффақиятли инсонларнинг шахсий тажрибаси кўринишида бизнесга амалий ёрдам таклиф қиламиз. Очиқ овоз бериш бизга, ташкилотчи сифатида, бутун республика бўйлаб тадбиркорларимиз учун қайси масала энг муҳим эканлигини тушуниш, қайта алоқага эга бўлиш ва бу мураккаб вақтда реал кўмак кўрсатиш имконини беради.
Қайд этиш лозимки, овоз бериш натижалари бўйича реал вақт режимида makonmf.uz сайтида маълумот ёритилади. Маърузачилар ва саволлар рўйхатлари, овоз берувчилар қўшганлари сари кенгайиб боради. Овоз беришнинг барча қатнашчилари автоматик равишда MAKON ANTI CRISIS онлайн-марафонида рўйхатдан ўтадилар.
Марафон ташкилотчилари: ЎзбекистонРеспубликасиМонополиягақаршикурашишқўмитасиваМиллий маркетинг маркази. Бош ҳамкор: «Асака» банки.
5,823