Совутгич маиший техника маҳсулотлари орасида энг зарур ва муҳимларидан бири ҳисобланади. Агар янги сотиб олинган совутгич ёки бошқа маиший техниканинг носозлиги билан боғлиқ муаммолар кафолат муддати давомида пайдо бўлса, истеъмолчи хизмат кўрсатиш марказига ёки дўконга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Тошкент шаҳридаги Texnomart дўконидан Indesit маркали совутгични 4.098.000 сўмга сотиб олган истеъмолчи ҳам ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаланди. Музлатгичда озиқ-овқат яхши сақланмаётганлигини пайқаган истеъмолчи, Техномарт дўкони вакилларига мурожаат қилишга қарор қилади. Истеъмолчининг бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан, корхона вакиллари нафақат нуқсонли товар учун пулни қайтариб беришдан, балки музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортишган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 рақамига қўнғироқ орқали ушбу мурожаат қолдирилгандан сўнг, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан мурожаат билан боғлиқ ҳолат ўрганилди. Натижада, муаммо истеъмолчининг фойдасига ҳал қилиниб, унга носоз ускуна учун тўланган пулнинг тўлиқ миқдори қайтарилишига эришилди.
10,932