Мамлакатимизга ёз мавсуми келиши билан аҳолининг совуткичларга (кондиционер) бўлган талаби бир мунча ортиб боради. Ўз навбатида, ушбу жараёнда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда совуткич (кондиционер) рекламаларини жойлаштириш ҳам жадаллашганлиги хеч кимга сир эмас.
Истеъмолчиларни жалб қилиш мақсадиди, тадбиркорлар томонидан турли акциялар, чегирмалар ва таклифлар ташкил қилинмоқда. Шу каби чегирмали товар рекламаси Телеграмм ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган мазкур мини кондиционер (artic air ultra) рекламаси “Aкция! 50% чегирма билан сотиб олинг, эски нархи 400.000 сўм, акция нархи 320 000 сўм” мазмунида жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади. Нотўғри реклама тақиқланади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан мазкур рекламалар олиб ташланди ва “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Эндиликда ижтимоий тармоқлардан турли товар буюртма беришда математика дарсликларини эсланг!
9,824