Наманган вилояти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарорига асосан ҳар бир туман (шаҳар) бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузган ҳолда барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш бўйича зарур чоралар кўришни таъминлаш вазифаси юклатилган.
Бу борада Наманган вилоятида махсус ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқоридаги қарор талабларига мослаштириш юзасидан хатлов ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур хатлов жараёнида, ҳозирги кунда жойлаштирилган ташқи реклама объектлари белгиланган талабларга тўғри келмаслиги сабабли, махсус ишчи гуруҳ кўрсатмасига асосан уларни олиб ташлаш (демонтаж) ишлари амалга оширилмоқда.
Шу кунга қадар Наманган шаҳар ҳудудида ўрнатилган 211 та ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни 101 таси қарор талабларига мослиги ўрганилди, шундан қарор талабларига мувофиқ бўлмаган 21 та ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаларига демонтаж қилиш юзасидан тегишли огоҳлантириш хатлари тақдим этилди. Иккита ҳолатда реклама конструкцияси жойида демонтаж қилинди. Ҳозирда хатлов ишлари давом этмоқда.
8,649