Қорақалпоғистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” ги 104-сонли қарорининг Қорақалпоғистон Республикасида ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 24 февраль куни 56-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан туман ва шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларда жойлашган ташқи реклама воситаларини хатловдан ўтказиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланди.
Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган хатлов давомида қуйидагилар маълум бўлди:
• Жами 369 та ташқи реклама воситалари мавжуд.
• 279 таси ташқи реклама воситалари қарор талабига мос эмас;
• 180 та ноқонуний ўрнатилган конструкциялар эса демонтаж қилинди.
!!! Шунингдек, ташқи реклама конструкция эгаларига рекламани қарор талабларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.Ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган хатлов ишлари якунланиш арафасида турибди.
7,007