Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди
Республика бўйича 206 та кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан шуғулланувчи субъектлар томонидан 2019 йилда фуқаролар билан тузилган 13 902 та шартномалар таҳлил қилинди.
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАЛАРДА ҚУЙИДАГИ МАЖБУРИЯТЛАР НАЗАРДА ТУТИЛМАГАН:
- 44 фоизида қурилишни тугаллашнинг аниқ муддати;
- 45 фоизида уйнинг сифатига кафолат;
- 80 фоизида хонадонларга ўрнатилган совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ҳамда табиий газ ҳажмини ҳисоблаш приборлари белгиланган талабларга мос бўлиши;
- 85 та ҳолатда технологик ва муҳандислик қурилмаларига кафолат муддати;
- 78 фоизида ҳолатда инвестор квартирани қабул қилиб олгандан сўнг кафолат муддатига қадар аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
- 59 фоизида қурилишни тугаллаш муддати кечиктирилган тақдирда (форс-мажор ҳолатидан ташқари) жавобгарлик.
УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШДА ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ
ТАЪМИНЛАНМАГАН ҲУҚУҚЛАРИ:
- 53 фоизида уйни қуришга рухсат бериш ва қурилиш билан боғлиқ ҳужжатлар билан танишиш;
- 67 фоизида қурилишни тугаллаш муддатидан асоссиз равишда кечиккан тақдирда жарима ундириш;
- 78 фоизида квартирани қабул қилиб олгандан сўнг кафолат муддатига қадар аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш.
БАРЧА УЧУН НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатларига зид шартлар (ҳолатлар) киритилишига йўл қўймаслик, кўп квартирали уйларни қуриш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчилар ўртасида томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларини қатъий белгилашни назарда тутувчи намунавий шартномани ишлаб чиқишни тегишли вазирлик ва идораларга юклаш бўйича таклифлар тайёрланди. Жорий йилнинг 27 февралида 01-03/558-сонли хати билан мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли кўрсатмасига асосан Қурилиш вазирлиги томонидан кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу тартиб лойиҳасида қурувчи ва улушдор ўртасидаги шартномада қуйидагиларни назарда тутиш кўрсатиб ўтилган:
қурилиш мажмуаси ва қурилиш объекти ҳақидаги маълумотлар (манзили,
жойлашган жойи, квартира рақами ва бошқа);
қурилиш объекти қиймати ва майдони;
қурилиш объектини улушдорга топшириш муддати ва ҳолати;
улушдор томонидан киритиладиган сумма миқдори;
ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби;
қурилиш объекти бўйича қурилиш-монтаж ишларининг графиги;
томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
шартнома бўйича талаблар ҳуқуқларини ўтказиш тартиби;
қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддати;
низоларни ҳал қилиш тартиби ва тарафлар ўртасида келишилган қонун
ҳужжатларга мувофиқ бўлган бошқа шартлар.
Агентликнинг
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва
транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бошқармаси
7,140