Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан инсон ҳаёти, унинг манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш мақсадида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тарғибот тадбирида бошқарма ходимлари, Навоий давлат педагогика институти, Навоий давлат Кончилик институти, Навоий педагогика, тиббиёт коллежи ва Навоий давлат педагогика институти академик лицейларининг ўқувчи-талабалари ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Навоий вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи А.Мухаммадиев очиб берди ва ўз маърузасида дунё миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда, кундан кунга ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб бериш ва кечаётган давр билан ҳамқадам бўлиш учун, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясига катта эътибор қаратилмоқда.
Семинарда бошқарма бўлим бошлиғи А.Қличовнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш” ва бошқарма мутахассиси Ш.Расулованинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар” бошқарманинг Реклама фаолиятини тартибга солиш бўлими бош мутахассиси Ю.Бозоровнинг “Реклама тўғрисида”ги қонун ва унинг мазмун-моҳияти” мавзуларидаги маърузалари билан ёшларга истеъмолчиларнининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва соҳага тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтилди. Шу билан бир қаторда талаба ва ўқувчиларга бу қонунларни чуқур ўрганишлари, уни ҳурмат қилишлари ва унга амал қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
5,934