Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Л.А. 2019 йил июль ойида Uzonline Wi-Fi тизимига уланган.Истеъмолчи бир йилга яқин муддатда ушбу модем қурилмаси орқали интернет тармоғидан фойдаланиб келади.Аммо бу тармоққа уланишда мунтазам равишда муаммо юзага келгани сабабли режалаштирилган ишларини амалга ошира олмади.
Юзага келган муаммо ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилди. Мурожаат “Ўзбектелеком” АК Навоий вилояти филиали ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаси Л.А. яшаш манзилида ўрнатилган модем қурилмаси носоз ҳолда эканлигини кўрсатди. Шундан сўнг филиал томонидан ушбу қурилма сифатлисига алмаштириб берилди. Истеъмолчи эса интернет тармоғининг «UNLIM 6» тариф режасига ўтказилиб, ўз ишини масофадан давом эттира оладиган бўлди.
7,401