Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Д.А маиший техникалар савдо дўконидан Beston BN-547BLV русумли музлатгични харид қилди. Сотувчи тавсиясига кўра ундан фойдалана бошлади. Аммо қисқа вақт давомида музлатгич бир маромда ишламаётганлиги маълум бўлди. Қилинган мурожаатга кўра сотувчи “…ўзи шунақа, бир ойдан сўнг яхши ишлаб кетади”, деган жавобни берди. Истеъмолчи музлатгичнинг меъёрда ишлашини яна бир ой кутишига тўғри келди. Натижа бўлмади. Д.А. кўнглида шубҳа туғдирган товарни пулини қайтариб олиб, бошқа русумдагисини сотиб олишга қарор қилди. Савдо дўкони эса истеъмолчининг талабини инобатга олмади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига қилган мурожаатида 5 миллион сўмга харид қилинган музлатгич бўйича муаммога дуч келганини билдирди.
Агентликнинг Навоий вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур мурожаат жойида бориб ўрганилиб, музлатгич ишлаб чиқариш жараёнида нуқсони бўлганлиги аниқланди ва истеъмолчининг талаби бўйича музлатгич учун тўланган пул Д.А га қайтариб берилишига эришилди.
9,122