Истеъмолчи “NORIN ORZULAR ROYОBI” МЧЖ савдо дўконидан 3 458 000 сўмга “Redmi Нот 9 С 64” уяли алоқа телефонини кредит асосида сотиб олди. Аммо истеъмолчининг хурсандчилиги узоққа бормади. Орадан бир ҳафта ўтиб телефоннинг носозлиги маълум бўлди.
Бу ҳақда дўкон сотувчисига қилинган мурожаат эса рад этилиб, товар сифатлисига алмаштириб берилмаган, пули ҳам қайтарилмаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди ва юқорида кўрсатилган маркадаги сифатли телефонга алмаштириб берилишига эришилди.
ЁДДА ТУТИНГ: ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА!
12,370