Наманган шаҳрида яшовчи М.Ғ.нинг 2020 йил 6 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ижобий ҳал этилди.
Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий тузилмаси мурожаатни ўрганганида истеъмолчи Тошкент шаҳридаги “MOGO LEND” МЧЖдан 4500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида автокредит олганлиги, кредитни қайтариш графигига асосан ҳар ойда 5 392 000 сўмдан тўлаганлиги маълум бўлди. Аммо карантин даврида ишламаётганлиги сабабли кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларини тўлашга имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Шундан сўнг Агентлик аралашуви билан кредит шартномасига мувофиқ М.Ғ. томонидан жорий йилнинг апрель ва май ойлари учун белгиланган тўлов суммасининг учдан бир қисми тўлаб берилди ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, ойлик тўловлар автоматик тарзда 2-3 ой муддатга қўшимча фоиз ҳамда пеня ҳисобламаслик шарти билан узайтириб берилди.
9,584